«ЭНГ ЯХШИ РЕФЕРАТ» КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Жорий йилнинг 08 февраль куни «Ёнғин ўчириш тактикаси фанлари» кафедраси ўқитувчиси подполковник Б.А.Хаджиева томонидан «Биринчи тиббий ёрдам» фанига оид «Tабиий xусусиятли фавқулодда вазиятларда шифокоргача бўлган биринчи ёрдам кўрсатиш» ва «Ис газидан заҳарланишни олдини олиш ва ис газидан заҳарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш» мавзулари бўйича рефератлар танлови эълон қилинди. Танловда Институтнинг «Техносфера хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган 41 нафар курсантлар қатнашди. «Ёнғин ўчириш тактикаси фанлари» ва «Умумкасбий фанлар» кафедралари профессор-ўқитувчиларидан ташкил топган комиссия таркиби томонидан рефератлар ўрганиб чиқилди ва танлов ғолиблари аниқланиб жорий йилнинг 1 март куни эълон қилинди.

    1-ўринга 106-гуруҳ курсантлари Б.Мадаминов ва Ш.Маматқуловлар, 2-ўринга 105-гуруҳ курсанти Б.Бахронов ва 3-ўринга 105-гуруҳ курсантлари Ғ.Болтаев ва Б.Жўраевлар муносиб деб топилдилар. Тадбир сўнгида ғолиблар совғалар (китоблар) билан тақдирланди.

   Умид қиламизки, бу каби тадбирлар курсантларимизни мустақил фикрлашни ўрганишга, ўз устида ишлашга, изланишга ундайди ва ҳаётда ўз ўрнини топишга ёрдам беради.

')}

Автор
admin