Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти ўқув курслари саф қисми курсантлари ўртасида “Маънавиятнинг инсон ҳаётидаги ўрни” мавзусида иншолар танлов ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти ўқув курслари саф қисми курсантлари  ўртасида “Маънавиятнинг инсон ҳаётидаги  ўрни” мавзусида  иншолар  танлови  Институт бошлиғининг  2019 йил  19  февралдаги  12-сонли  Фармойиши асосида ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти ўқув курслари саф қисми курсантлари  ўртасида “Маънавиятнинг инсон ҳаётидаги ўрни” мавзусида иншолар танловини ўтказишдан мақсад — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти курсантларининг маънавиятини, онгу-тафаккурини ҳамда билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.

Ушбу иншолар танловида жами  419  нафар курсант иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти ўқув курслари саф қисми курсантлари  ўртасида “Маънавиятнинг инсон ҳаётидаги ўрни” мавзусида иншолар танловининг    ғолиби, 1-ўрин совриндори 1-курс 105-гуруҳ курсанти Фаҳриддинов Шаҳриддин Шавқиддин ўғли бўлиб,        унинг тўплаган балли — 91 баллни  ташкил этади.

2-ўринни 1-курс 106-гуруҳ курсанти Маматқулов Шоҳруҳ Хасанжон ўғли эгаллади ва унинг тўплаган бали — 90 баллни ташкил этди.

3-ўринни  2-курс 203-гуруҳ курсанти Курбанов Асилбек Ўткир ўғли эгаллади ва унинг тўплаган бали — 89 баллни ташкил этди.

“Энг  яхши  курс”     номинациясига    4- курс  сазовор  бўлди.

“Энг яхши гуруҳ “   номинациясига    401-гуруҳ  сазовор  бўлди.

')}

Автор
admin